Get Mystery Box with random crypto!

Ризқинг сени ташвишга солмасин! Доллар кўтарилди, нарх-навола | 🇨🇳🇨🇳ОПТОМ ПЕКИН 1ЧИ КУЛ 🇨🇳🇨🇳

Ризқинг сени ташвишга солмасин!

Доллар кўтарилди, нарх-наволар ошди. Лекин, ризқимиз ҳамма нарсага қодир, ризқ берувчи ― ягона Зотнинг қўлидадир.

• Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан.

• Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллоҳга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса ҳам мен Раббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", ― деб жавоб берган экан.

• Одамлар Салама ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот ― қимматчиликда ҳам ризқ бераверади, ― деб жавоб берган эканлар.