Get Mystery Box with random crypto!

Хатоларим хаддан ошди кечир Аллоҳ, Раҳмон ўзинг гунохларим ўч | 🇨🇳🇨🇳ОПТОМ ПЕКИН 1ЧИ КУЛ 🇨🇳🇨🇳

Хатоларим хаддан ошди кечир Аллоҳ,
Раҳмон ўзинг гунохларим ўчир Аллоҳ,
Иймон деган булоғингдан ичир Аллоҳ,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Аллоҳ!

Умидим шу-умрим ўтса Ибодатда,
Жойнамозинг узра кўнглим ҳаловатда,
Розилигинг тополсайдим тиловатда,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Аллоҳ!

Азобингдан марҳаматинг буюкроқ деб,
Хақ деган хар қулинг сенга суюкроқ деб,
Саждага бош қўйдим Оллоҳ бер паноҳ деб,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Аллоҳ!

Осон қилгин махшарда Хақ саволингни,
Ўнг томондан бериб нома-аъмолимни,
Насиб айла жаннатингда жамолингни,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Аллоҳ!

Суюклигинг-Ҳабибинга уммат қилдинг,
Мен қулинга мўминликни неъмат қилдинг,
Солиҳларга оқибатни жаннат қилдинг,
Раҳматинга лойиқ қилгин Роббим Аллоҳ!

Азамат Зиё...
Али Отажонов...