Get Mystery Box with random crypto!

​​МУВОФФАКИЯТЛИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? УНДА... – Бошқаларни ти | SILKWAY UZBEKISTAN | Расмий канал

​​МУВОФФАКИЯТЛИ БЎЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? УНДА...

– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал саломлашинг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
–Атрофдаги қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

https://t.me/silkway_uzbekiston